Дональд Трампнинг АҚШдаги президентлик сайловларидаги ғалабасидан кейин Америка ташқи сиёсати ҳақида олдиндан бир нарса деб бўлмайди. ГФР ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер ана шундай фикрда. Бу ҳақида ТАСС нашрида маълум қилинди.  

"Ўйлашимча, биз Америка ташқи сиёсати ҳақида келажакда олдиндан бир нарса деб бўлмаслигига тайёр туришимиз керак, - деди у. - Шу билан бирга, Американинг кўпроқ ёлғиз қарор қабул қилишга мойил бўлишига ҳам".

Штайнмайер АҚШ сайловлари натижаси Германия кутганидек бўлмаганини таъкидлаб ўтди. 

"Мен АҚШдаги сайлов олди пойгаларининг боришидан ташвишда эдим. Натижа ГФРда аксарият кутганидан фарқ қилади, уни инобатга олмасдан иложи йўқ. Албатта, биз уни ҳурмат қилишимиз керак ва шундай қилмоқдамиз ҳам", - деди у.