Американинг The New York Times нашри АҚШ президентлиги учун сайловларда Республикачилар партияси номзоди сифатида иштирок этаётган Дональд Трамп ғалабасига нисбатан эҳтимолини қайта кўриб чиқди. Газета сайтида жойланган хабарда Трамп ғалаба қозониши эҳтимоли 50 фоиздан юқори баҳоланган. 

Тошкент вақти билан соат 07:45да республикачи номзоднинг ғалаба қозониши эҳтимоли 59 фоиз деб белгиланди. Сайловлар бошлангунча, The New York Times газетаси демократ Ҳиллари Клинтоннинг ғолиб бўлишини 86 фоизлик ишонч билан таъкидлаган эди. Айни вақтда, Трамп 216 сайловчига эгалик қилмоқда, Клинтон ҳисобида 197 сайловчи бор.