АҚШнинг Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Оқ уй раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда қозонган ғалабасидан сўнг, Америка миллатини бирлаштириб, уни қайта тиклашга ваъда берди. 

Узоқ ва мураккаб сайловолди кампаниясидан сўнг, «Америкага етказилган жароҳатларни тузатиш вақти келди», -  деган Трамп илк баёнотида.

«Барча республикачилар, демократлар ва мамлакатдаги мустақил кишиларга қарата айтаманки: ягона халқ сифатида бирлашиш вақти келди», — дея баёнот берган Дональд Трамп ўзининг бош қароргоҳида. 

«Биргаликда ишлаб, миллатимизни тиклаш ва Америка орзусини янгилаш вазифасини уддалай оламиз», — деб қайд этган республикачилар номзоди. 

«Мен мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқарога, барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда бераман. Бу мен учун жуда муҳимдир. Мени қўллаб-қувватламасликка қарор қилганларга эса, булар озчилик эмас эди, ёрдам сўраб мурожаат қилмоқчиман. Биз биргаликда ишлаб, буюк давлатимизни бирлаштира оламиз. Биз мамлакатимиз тақдирини ўз қўлимизга олишимиз даркор, биз кучли, жасур ва жиддий бўлишимиз керак», —деган фикрларни билдирган Дональд Трамп.

У шунингдек, АҚШнинг ҳисобсиз салоҳиятига эътибор қаратиб, америкаликлар ундан фойдаланиш имконига эга бўлишларига сайловолди жараёнида ҳам бир неча бор ваъда берганини таъкидлаган.