Республикачи-миллиардер Дональд Трамп АҚШ президентлиги учун сайловда ғалаба қозонганидан кейин расмий твиттеридаги ёзувлар ва суратларни ўзгартирди.

Энди унинг аккаунтида «АҚШнинг сайланган президенти» ёзуви турибди. 

Аккаунтнинг юқори қисмида (муқоваси) эса Оқ уй фонида турган Трамп ва Майк Пенс (вице-президентликка номзод) сурати, шунингдек, «АҚШнинг сайланган президенти» ва «АҚШнинг сайланган вице-президенти», ёзувлари, ҳамда сайловолди кампаниясидаги шиор бўлган «Америкага буюкликни қайтарамиз» сўзлари туширилган.

Бундан олдинроқ, Трампнинг сайловолди штаби бошлиғи Кэллиэнн Конвей миллиардер твиттердаги аккаунтини бошқаришдан четлатилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги ҳақида айтганди.