Ўзбекистонда 10 ноябрдан бошлаб ёнғин хавфсизлиги кунлари бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилган.

Ҳукумат раҳбарининг 7 ноябрь кунги қарорига асосан, мазкур кунлар 2017 йилнинг 10 январига қадар, яъни 2 ой давом этади.

Ёнғин хавфсизлиги кунларидаги асосий вазифа — иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга оид корхоналар, шунингдек, турар-жой биноларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, давлат аҳамиятига молик бўлган ёки портлаш ҳамда ёниш эҳтимоли юқори бўлган биноларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқишдан иборатдир.