"Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг тиббий штабидан норози бўлмоқда. 

The Times хабарига кўра, Моуриньо футболчиларнинг тез-тез жароҳат олиши сабабли шифокорларнинг ишларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Бунга Генрих Мхитарян жароҳат олганидан кейин унинг ҳолати янада чуқурлашиши сабаб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо "Челси"да ишлаган вақтида шифокор аёл Ева билан ҳам шундай муаммога дуч келганди.