Номаълум киши Афинадаги Франция элчихонасига граната улоқтирган, бир нафар полиция ходими яраланган.

Икки номаълум киши, мотоциклда бино ёнидан ўтган ва у ерга қарата граната улоқтирган. Бу ҳақда Афина янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, граната элчихонага кириш йўлида портлаган ва оқибатда бир нафар полиция ходими жароҳатланган.