АҚШ Республикачилар партиясининг АҚШ конгрессидаги вакиллари янги сайланган президент Дональд Трампни Мексика билан чегарада девор қуриш режаларидан воз кечишга кўндиришмоқчи ва бундай девор ўрнига мавжуд тўсиқларга қўшимча равишда арзонроқ панжаралар қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик вазирлигидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Конгрессменларнинг режасида шунингдек Мексика чегарасида хизмат қилувчи федерал чегара хизмати ходимлари сонини ошириш истаги ҳам мавжуд. Республикачилар бетон девор ўрнига металл тўр ёки пўлат қалқонлардан икки қаторли тўсиқ барпо этишни таклиф қилмоқдалар.    

Бу режа тарафдорларининг фикрича, узлуксиз деворни қуришнинг имкони йўқ, чунки чегаранинг баъзи ҳудудлари қийин ўтилувчи жойлардан ўтади. Маълум қилинишича, конгрессменлар яқин орада Трамп ёрдамчилари билан учрашиб, уларда ўз режалари афзалроқ эканига ишонч ҳосил қилмоқчилар.

Аввалроқ Трамп Мексика билан чегарада деворнинг барпо этилиши 8 млрд долларга тушишини айтганди.