АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Марк Тонернинг айтишича, Қўшма Штатларнинг Россияга нисбатан қўллаган санкциялари Қрим яримороли Украинага қайтарилмагунича, ўз кучида қолади. Бу ҳақда “Укринформ” хабар бермоқда.

«Бу маъмурият даврида бизнинг позициямиз ўзгаришсиз, ўз кучида қолади. Қримга нисбатан қўлланилган санкция Россия у ердан қўшинини олиб чиқмагунча ва яриморолни Украинага қайтармагунча ўз кучида қолади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда «Минск-2» жараёни кузатилмоқда.