«Кейинги йил сўнгига қадар Қирғизистонда битта ҳам таъмирталаб мактаб бўлмайди. Шу билан бирга йўллар қурилиши ва ичимлик суви билан таъминлаш масалалари ҳам ҳал этилади», деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Боткен вилояти, Чон-Кара туманидаги мактаб очилишида.

У шунингдек, Ак-Татир - Исфана ва Ўш – Боткен - Исфана автойўллари очилишида ҳам иштирок этди

«Йўлларсиз, сувсиз ва электр тармоқларисиз ҳудудларда ривожланиш, мамлакатда тараққиёт бўлмайди», - деб ўтди у йўллар очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда.

Давлат раҳбарининг ахборот бўлими хабар беришича, таъмирлаш учун ажратилган йўл участкаси майдони 87 километрга тенг.

Президентнинг маълум қилишича, мазкур учатсканинг очилиши нафақат ҳудуд, балки мамлакат учун ҳам катта воқеадир.