Япониянинг кичик шаҳри бўлмиш Камикацуда чиқиндидан тўлиқ экологик бар қурилди.

Ишлаб чиқилган дизайн архитектор Хироши Накамурага тегишли. NAP нафақат энг яхши экологик бино сифатида, балки тўлиқ чиқиндидан қурилгани учун WAN Sustainable Buildings Award 2016 мукофотига лойиқ кўрилди. Бу шаҳарнинг ривожлантириш концепциясига тўғри келади. Унга кўра, бир неча йиллардан сўнг шаҳардаги чиқиндилар қайта ишланиши зарур. Айни дамда Камикацуда бу ҳолат 80 фоизни ташкил этмоқда.

Бинода бардан ташқари, турар-жой хоналари ҳам мавжуд. Уларнинг ҳар бирида қайта ишланган буюм намуналарини учратиш мумкин.