Австралия авиация ҳукумати хавфсиз парвоз қоидасини бузгани учун ёш йигитга нисбатан 9000 Австралия доллари (7000 АҚШ доллари атрофида) миқдорида жарима солди.

Маҳаллий ОАВ Тим деб номлаётган йигит чўмилаётганда ўзига кўнгилхушлик топишни ўйлаб қолади. У ўз дронига мактуб ва ўн долларлик қистириб, уни ҳот-дог кафесига қараб учиради.

Буларнинг барчаси видеога олинади ва тасвир You Tobe порталига жойлаштирилди. У бошиданоқ қоида бузаётганини билар эди. Агар бундай қоидабузарлик аниқланса, 9000 Австралия доллари ёхуд 6970 АҚШ доллари тўлашга тўғри келар эди.

Тим ўзини ҳеч қандай қоидабузарлик қилган деб ҳисобламаяпти.