БМТ бош котиби Пан Ги Мун Дональд Трампни АҚШ президентлиги сайловларидаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Мен жаноб Дональд Трампни АҚШнинг 45-президенти бўлгани билан табриклайман", деб айтди Пан Ги Мун. Унинг айтишича, БМТда АҚШнинг янги маъмурияти иқлимни ўзгартириш, инсон ҳуқуқлари мустаҳкамланиши ва дунёдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтиришига умид қилинмоқда. 

"Замонавий муаммолар келишилган глобал ҳаракатлар ва биргаликдаги ечимларни талаб қилади. БМТга асос солган давлатлардан бири ва БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоси бўлган АҚШ халқаро саҳнада муҳим иштирокчи ҳисобланади", деб айтиб ўтди БМТ бош котиби. 

БМТ бош котиби шунингдек Хиллари Клинтонга "тинчлик, аёллар ҳуқуқини илгари суриш ва болалар фаровонлиги ғояларига" содиқлиги учун миннатдорчилик билдирди.