Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия бирор бир давлатга нисбатан ҳудудий эътирозларга эга эмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги.  

Унинг айтишича, Туркиянинг таъсири унинг чегараларидан анча узоққа чўзилади. "Биз ўз чегараларимиз билан чекланиб қолмаймиз. Сурия, Ироқ, Болқон ва Кавказдаги воқеалар бевосита Туркияга таъсир ўтказади", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған. 

Эрдўған янги Туркиянинг яратилиши бошида республика асосчиси Мустафо Камол Отатурк турганини таъкидлаб ўтди.  

Эрдўған 15 июлдаги давлат тўнтарувига уриниш вақтида республика ва демократияни ҳимоя қилган фуқаролар позициясига юқори баҳо берди. 

Аввалроқ Эрдўған Ғарб Туркия учун ҳеч қандай яхши нарса қилмаганини ва мамлакат ўз муаммоларини мустақил ҳал қила олишини айтганди.