Филиппиннинг сўконғич президенти Родриго Дутерте АҚШ президенти сайловида ғолиб чиққан Дональд Трамп ва ўзи ўртасида ўхшашлик борлигини қайд этди.

Филиппинликлар етакчисининг айтишича, у ва Трамп баъзи масалаларга бир хил ёндашади.

«Биз иккимиз ҳам сўкинишни ёқтирамиз. Бирон пасткашликни кўрдикми, биз дарҳол сўкишга тушамиз. Биз бир хилмиз», — дея Дутертенинг сўзларини келтирган CNN.

Родриго Дутерте америкаликларнинг ҳозирги президенти Барак Обамани ҳақоратлаб сўконғич президент сифатида машҳурлашганди. Кейин у бошқа сиёсатчилар ва атоқли арбоблар ҳақида ҳам хунук сўзлар айтди. Кейинроқ Дутерте худога сўкинишни бас қилишга ваъда берганини айтди.