Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Creta STC деб номлаган концептуал пикапини намойиш этди. Корея республикасида ишлаб чиқилган прототипни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтаётган автокўргазмада тақдим этишган.

Creta STC (Sport Truck Concept) концепт карининг габарит ўлчамлари 4,68х1,85х1,63 метрдир. Унинг ғилдираклар базаси 2,8 метрни ташкил этади. Шу билан, пикап ўзига асос бўлган Creta кроссоверидан 41 сантиметрга узунроқ, 70 ммга энлироқдир. Уларнинг ўқлари ўртасидаги фарқ 210 ммдир. 

Фото: Motor.ru

Hyundai Creta STC юк платформаси узунлиги 1,3 метрни, эни 1,29 метрни, бортлари баландлиги 51 смга тенг. Юкхонага 850 литр ҳажмдаги юкни ортиш мумкин. 

Фото: Motor.ru

Creta йўлтанламасининг пикап намунаси серияли ишлаб чиқарилишига оид маълумот мавжуд эмас. Прототипнинг ишлаб чиқаришга тайёр концепти Renault Duster Oroch ва Fiat Toro билан харидорлар учун курашиши мумкин эди.