Норвегиянинг IKEA мебель компанияси мамлакатдаги ўзининг дўконида майдони 25 квадрат метр бўлган Суриядаги вайрон бўлган уйнинг айнан нусхасини қурди. Мазкур шоу-рум компания Қизил хоч жамияти билан бирга олиб бораётган хайрия акциясига эътибор қаратиш мақсадида ташкиллаштирилган.

Бетон блоклардан қурилган павильон IKEA компаниясининг одатий буюмлари билан тўлдирилган. Буюмларга ёпиштирилган нарх ёзилган ёрлиқчалар билан бирга, таом, сув ва дори-дармон етишмаслигидан азият чекаётган суриялик оилалар тарихи ҳам ёзиб қўйилган.

Мазкур шоу-румда икки ҳафта мобайнида (17 октябрдан 31 октябргача) унга 40 мингдан зиёд киши ташриф буюрди. Хайрия қилинган пул миқдори эса 22 миллион еврони ташкил этди.