Халқаро жиноят полицияси ташкилоти (Интерпол)да президент ўзгарди. Эндиликда ушбу халқаро ташкилотга Хитой жамоат хавфсизлиги вазири ўринбосари Мэн Хунвэй раҳбарлик қилади, дейилади ташкилотнинг Twitter'даги хабарида. 

Хунвэй тўрт йилдан бери ушбу лавозимни бошқариб келган Мирей Балестрази ўрнини эгаллаган. Бундан ташқари, Балестрази Интерпол тарихидаги илк аёл раҳбар бўлган эди. 

Интерпол янги президенти ташкилот Бош Ассамблеясининг Индонезияда бўлиб ўтган 85-сессиясида сайланган.