“DaVinci Solutions” консалтинг бутиги Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетининг талабасига грант топширди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

2016 йилнинг сентябрь ойида “DaVinci Solutions” компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети (IUT)нинг бир нафар талабасига грант топшириши тўғрисида маълум қилганди. Грант талабларига кўра, IUT талабалари “DaVinci Solutions” компаниясига ҳужжатлар топширишлари керак эди.

Компания вакиллари энг зўр номзодларни танлаб олишди ва улар билан интервью ўтказишди. Якуний босқичда 4 нафар финалчи билимлари ва қўникмалари текширувдан ўтказилди.
Танлов якунларига кўра, IUT нинг 3-босқич талабаси Азиз Сияев “DaVinci Solutions” компаниясининг грантини қўлга киритди.

2016 йилнинг 9 ноябрь куни “DaVinci Solutions” компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Ҳилола Сулейманова Азиз Сияевга грантни олиш учун сертификат топширди.

Мазкур тадбир доирасида “DreamJob School” лойиҳаси қатнашчиларини ҳам тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.