Яқингинада тақдимоти бўлиб ўтган MacBook Pro ноутбуги савдолари янги рекордларни ўрнатмоқда, деб хабар қилмоқда Forbes журнали Slice Intelligence томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда. 

«Савдолар бошланганидан сўнг беш кун ичида онлайн харидорлар янги MacBook Pro учун сарфлаган умумий маблағи 2016 йилнинг ўтган даврида бошқа турдаги ноутбуклар учун сарфланган пулларнинг жами қийматидан ошиб кетди. Катта ишонч билан айтиш мумкинки, бу купертинолик мутахассисларнинг улкан ютуғидир», — дейилади Slice Intelligence матбуот баённомасида.

Apple компанияси беш кун ичида MacBook Pro ноутбукларини сотишдан топган даромади, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг бир йил мобайнида топган даромадини ортда қолдирган. Таъкидланишича, илк икки кунда талаб анча юқори бўлган. 

Ушбу натижалар қисман MacBook Pro ноутбукларининг ўта қимматлиги билан изоҳланади. Янги ноутбуклар қатори аввалгиларидан анча қиммат туради. Жумладан, энг арзон, Touch Bar ўрнатилмаган моделининг нахри 1499 доллар этиб белгиланган. Интерфейснинг янги намунасига эга бўлиш учун яна 300 долларнинг баҳридан ўтиш лозим бўлади. 15 дюймли экранга эга ноутбукка 2399 доллар тўлаш керак бўлади.