Куала-Лумпур полицияси 8 ноябрь куни Букит Цейлон туманида қўшмачиликда гумон қилинган аёлни қўлга олди. New Strait Times нашри хабарига кўра, тадбир давомида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 17 нафар аёл жинсий қулликдан қутқарилган. Бу маълумотни Тан Шри полициясининг бош инспектори Абу Бакар твиттердаги расмий аккаунтида тасдиқлаган.

Озод қилинган аёлларнинг шахси маълум қилинмади. 

"Куала-Лумпурда, Букит Цейлонда қўшмачини ҳибсга олиш бўйича тадбир муваффақиятли ўтгани ва ўзбекистонлик 17 нафар аёлнинг қутқарилгани билан табриклайман", — деб ёзган у.

У шунингдек, туманда одам савдосига ва муҳожирлар контрабандасига қарши кураш даражасини юқори баҳолаган.