НАТО Ўрта ер денгизида ҳарбий-денгиздаги жойлашувини кучайтириш бўйича "Денгиз қўриқчиси" (Sea Guardian) деб номланган операцияни бошлади. Бу ҳақда НАТО хабарида айтилган.

"Бугун НАТО Ўрта ер денгизида хавфсизликни таъминлаш бўйича ""Денгиз қўриқчиси" деб номланган янги доимий операцияни бошлади", дейилди хабарда. 

Таъкидланишича, операцияларда  Болгария, Италия ва Туркия фрегатлари ҳамда Греция ва Испания сув ости кемалари, Греция, Туркия, Италия, Испания ва Португалия денгиз патрул самолётлари иштирок этади.

Маълум қилинишича, операция реал вақт давомида денгиздаги фаолликни кузатишга, бу эса эҳтимолий хавфлардан огоҳлантиришга имкон беради.

НАТО янги операцияси бошланиши ҳақидаги қарорни Варшавадаги саммитда қабул қилган.