Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Корея республикасига ташриф буюриб, давлат раҳбари Пак Кин Хе билан музокаралар ўтказган. Қозоғистон етакчиси кореялик тадбиркорларга Қозоғистон йўлларидан фойдаланишни таклиф этди, деб хабар қилмоқда Акорда матбуот хизмати.

Фото: Akorda.kz

Давлат раҳбарлари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг турли масалаларини муҳокама қилишган. Бунда, савдо-иқтисодий, молия-инвестиция, транспорт-коммуникация, илмий-техник соҳаларга эътибор қаратилган. 

Фото: Akorda.kz

Назарбоев Қозоғистон Хитойнинг Тинч океани соҳилларидаги Ляньюньган портида ўз терминалини қуриб битказганини таъкидлаб, юк ташишда Қозоғистон йўлларидан фойдаланишни таклиф қилган.