Нью-Йорк штати бош прокурори Эрик Шнейдерман Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб бўлганига қарамасдан, унга нисбатан иккита ишни тергов қилишни давом эттиради, деб ёзмоқда Politico.

Таъкидланишича, бир иш тергови Трамп хайрия жамғармасига тааллуқли бўлиб, тергов сентябрда жамғарма бир нечта шубҳали битимларга алоқаси бўлгани маълум бўлгандан кейин бошланган.

Иккинчи иш Трамп университети билан боғлиқ бўлиб, таълим муассасасига ўқишга кирувчилар алдов ҳақида хабар қилишган. Уларнинг айтишича, улар миллиардернинг таълим муассасасида таълим олиш учун катта ҳақ тўлашган, бироқ шу пулларга яраша билим олишмаган.