Кувайт ҳукумати Халқаро Олимпия қўмитасининг мамлакатнинг янги Миллий Олимпия қўмитасини судга бериш қарорига жавобан халқаро спорт ташкилоти устидан Лозаннадаги фуқаролик судига 1 млрд долларлик даъво аризаси бермоқчи. Бу ҳақда Inside the games портали хабар бермоқда. 

Аввалроқ портал Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпия қўмитаси брендлари ва номларидан фойдалангани учун Кувайт МОҚ устидан судга даъво аризаси бериши маълум қилинганди.

2015 йил октябрда Кувайт МОҚ мамлакат ҳукуматининг унинг фаолиятига аралашиши сабабли Халқаро Олимпия қўмитаси ижрочи кенгаши қарори билан четлатилган эди. Бу қадам Кувайт Олимпия ҳаракатини ҳукумат томонидан номақбул аралашувдан ҳимоя қилиш учун қилинган. Кувайтда янги Олимпия қўмитаси яратилган. Унинг президенти этиб Фаҳад Жаббор Алали Ал Сабоҳ тайинланган.

ХОҚ бош котиби ўринбосари Пере Миро шайҳга йўллаган мактубида ХОҚ Кувайтнинг янги МОҚини тан олмаслиги айтилган. Шунингдек, ХОҚ Кувайтнинг муқобил МОҚини яратиш жараёнига алоқадор бўлганларга қарши исталган чораларни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши айтилган.  

Кувайт МОҚ четлатилгани сабаб кувайтлик спортчилар Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада ХОҚ байроғи остида иштирок этишларига тўғри келган.