АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйнинг янги раҳбари бўладиган Дональд Трампни ҳокимиятни топшириш масаласини муҳокама қилиш учун Оқ уйга таклиф қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Мен кеча тунги 3.30ларда Трампни табриклаш учун у билан гаплашдим ҳамда ҳокимиятни муваффақиятли топширишни муҳокама қилиш учун уни эртага Оқ уйга таклиф қилиш имкониятига эга бўлдим", деб айтди Обама.