Жанубий Кореянинг Samsung компанияси йиғиладиган смартфонини патентлади. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Патентда келтирилишича, гап худди йиғма кроват сингари жипслашадиган ва букиладиган дисплейли ингичка қурилма устида боради. Маълумотга кўра, гаджет ярим автомат тарзда йиғилади ва жипслашади.
Ҳужжатда келтирилишича, иккинчи экранда қурилманинг йиғилишини фаоллаштириш мумкин.