Сурия Араб республикаси президенти  маслаҳатчиси Бусейна Шаабан маълум қилдики, расмий Дамашқ агар унинг сиёсати умидларни оқлагудек бўлса, АҚШнинг янги сайланган 45-президенти Дональд Трамп билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

«Дамашқ умид қилардик, АҚШ Трампнинг бошқаруви даврида терроризмга қарши курашда фаол бўлади. Агар унинг сиёсати биз кутган йўсинда кечса, Дамашқ АҚШ билан ҳамкорлик учун очиқ бўлади. Биз ўзимизнинг суверенитетимизни ҳурмат қиладиган, сурияликларнинг манфаатлари билан ҳисоблашадиган ва бизнинг ишларимизга аралашмайдиган исталган давлат билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — деган у.

Қайд этилишича, Шаабаннинг баёноти АҚШдаги президентлик сайловлари натижасига Сурия томони билдирган илк муносабат бўлди.