АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб бўлган Дональд Трамп Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашди. У мулоқот давомида Исроил бош вазирига АҚШга келиш таклифини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ўз навбатида Нетаньяху Трампни ғалаба билан табриклади. Трамп Нетаньяхуга "биринчи имконият пайдо бўлиши билан" АҚШда учрашув ўтказишни таклиф қилди.

"Исроил бош вазири Дональд Трампни ғалабаси билан табриклади ва АҚШнинг Исроилдан яқинроқ иттифоқдоши йўқлигини таъкидлаб ўтди", дейилмоқда Нетаньяху маъмурияти хабарида.