Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Дональд Трампни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади ва у президентлик постига ўтиргач, икки мамлакат муносабати борасидаги сиёсатни кўриб чиқишига умид билдирди. 

"Мен янги президентдан жорий йилнинг 15 июлида Туркияда давлат тўнтаришини уюштиришга буюртма берган, уни ташкиллаштирган ва айни дамда АҚШда яшаётан Фатҳулла Гуленни экстрадиция қилишни очиқ сўрайман. Ишонманки, унинг экстрадиция қилиниши икки давлат учун янги давр олиб келади",— деди Йилдирим.