Америкалик актёр Роберт Де Ниро Дональд Трампнинг юзига уриш режасини қайта кўриб чиққани ва бу режадан воз кечгани ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Трамп АҚШ президенти этиб сайлангунга қадар айтган эди.

Актёр Jimmy Kimmel Live телешоусида бу нарсани қилишни истамаслигини айта туриб, шундай дейди: «Мен энди бу ишни қилишни истамайман, ахир у президентку. Мен уни президент сифатида ҳурмат қилишим керак. Биз у нима ишлар қилишини кузатишимиз керак. Лекин айтишим керакки, ҳозир кўпчилик одамлар унинг сайланганидан норози ва кўчаларга чиқиб, намойишлар уюштиришмоқда».

Унинг айтишича, у Трампни ҳурмат қилсада, унинг президентга айланганидан кейин ўзини «жуда яхши» ҳис қилмаяпти.

Октябрь ойи бошида Де Ниро Трампни чўчқа деб атаган ва унинг юзига бажонидил мушт туширишини айтганди.

«У қўрқинчли даражада аҳмоқ. У чўчқа. У бизни ерга уради. Мен мамлакатимиз бу аҳволга тушганидан уятдаман. У одамларни уришга тайёрлигини айтади. Мен ҳам айтаман, унинг юзига бажонидил мушт туширган бўлардим», деганди ўшанда у.