Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Рёнхап" ахборот агентлигининг дипломатик доиралардаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Трамп суҳбат давомида АҚШнинг "Жанубий Корея ҳимоясини таъминлаш" бўйича ўз мажбуриятларига содиқ қолишини тасдиқлаган. 

"Биз Жанубий Корея ва АҚШ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттирамиз", деб айтган Трамп.

Трамп АҚШнинг 45-президенти этиб сайланди. Жанубий Корея АҚШдаги президентлик сайловлари арафасида миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йғилишини ўтказган.