2011 йилда Оқ уй маъмурияти томонидан ташкил этилган расмий кечки нонуштада АҚШ президенти Барак Обама ва сўз устаси Сет Майерс Дональд Трампнинг президент бўлиш борасидаги сиёсий имкониятларини мазах қилишган эди, деб хотирламоқда Business Insider нашри.

Дастлаб Майерс, тадбиркорнинг президент бўлишни хоҳлаб қолгани тўғрисидаги хабарларга ишонмаганини айтган. «Дональд Трамп республикачи сифатида президентлик учун курашажагини айтди. Бу ажойиб, чунки мен буни ҳазил сифатида қабул қилдим», — деган эди Майерс.

Шундан сўнг, у Трампнинг соч турмагини тулки мўйнасига ўхшатган ҳамда миллиардер тарафдорларига масхара қилган эди. «Актёр Гэри Бьюзи Трампдан зўр президент чиқиши ҳақида айтди. У шунингдек, кўчада топиб олган занг босган қуш қафаси ҳақида ҳам худди шундай деган эди», - деб кулганди Майерс.

Расмий кечки нонуштага ташриф буюрган Трамп эса, тишини тишига қўйиб, хўмрайганча буларни тинглаган. 

Майерсдан сўнг сўзга чиққан президент Обама Трампга яширин тил бириктириш назариясини рад этгани учун миннатдорлик билдирган. «Трамп ҳақиқатдан ҳам муҳим муаммоларга эътибор қарата олади. Масалан: америкаликларнинг Ойга қўнганига оид видео сохталиги ростми? Тупак ва Бигги қаёққа йўқолди?», — деган президент, ўлдириб кетилган рэп ижрочиларни ёдга олар экан. 

Кейин Обама агар Трамп АҚШ президенти бўлса, Оқ уйни казинога айлантиришини тахмин қилган. 

8 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозониб, мамлакатнинг 45-президенти бўлган эди.