Alfa Romeo компанияси 2021 йилгача бозорга 9 та янги модель чиқармоқчи. Бу ҳақда италян маркасининг раҳбари Рид Биглэндга иқтибос келтирган ҳолда Autocar хабар бермоқда.

Alfa Romeo 17 ноябрда Лос-Анжелесдаги моторшоуда BMW X3 ва Audi Q5 машиналарига рақобатчи бўлишга чорланган Stelvio кроссоверини тақдим қилади. Йўлтанламас Giulia седани каби моторлар қатори олади, бу қаторга 150 от кучидан 280 от кучигача қувватга эга бензинли ва дизелли двигателлар киради.

Stelvio’нинг 2,9 литрли твин-турбо двигателли кучлироқ модификацияси пайдо бўлиши мумкин. Бу двигатель Giulia Quadrifoglio Verde седанида 510 от кучига эришади. Бундай модель Jaguar F-Pace ва Porsche Maсan моделлари билан рақобатлашиши мумкин.

2017 йилда италияликлар "Жулия"нинг "универсал" кузовли янги модификациясини ишлаб чиқарадилар. Беш эшикли машина "Альфа"нинг универсал машиналар энг харидоргир бўлган Европадаги савдоси ҳажмини оширишга қаратилган бўлади.     

Компания раҳбари кроссоверлар қатори янада ривожлантирилиши мумкинлигини айтди. 2018 йилда компаниянинг Maserati Levante негизидаги катта флагман йўлтанламаси пайдо бўлиши мумкин. 

Бундан ташқари, компанияда Stelvio’нинг купе кўринишидаги кузовли модификацияси,  BMW X1 ўлчамидаги кичик кроссовери ишлаб чиқарилиши имконияти кўриб чиқилмоқда.