Америкалик актёр Рон Перлман ўз номзодини 2020 йил АҚШ президентлиги учун ўтадиган сайловларда илгари сурди. Бу ҳақда у ўзининг “Фейсбук”даги аккаунтида маълум қилган.

Унинг бу пости бир кун ичида 330 минг лайк йиққан ва 99 минг марта репост қилинган. Перлман ўз истагини “Американи яна ва яна буюк қиламиз” шиори остида билдирган. Бу маънода у АҚШнинг янги президенти Дональд Трампни ёқлаб чиққан. 

«Кепкаларингизни эҳтиёт қилинг», — деб қўшимча қилган актёр.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган изоҳлардан фойдаланувчилар Перлманни қўллаб-қувватлашганини кўриш мумкин. «Сизда менинг овозим бор! Агар албатта Скала (бошқа бир америкалик актёр Дуэйн Жонсон) ҳам номзод бўлмаса», — деди улардан бири.

Айрим фойдаланувчилар Перлман  роль ижро этган “Ҳеллбой” фильмини ёдга олиб: «Жаноб президент, биринчи фармонингиз нима бўлади?”, деган саволига актёр "Ҳеллбой 3!", — дея жавоб қайтарган.