Америкаликлар New Balance фирмаси кроссовкаларини бу фирма АҚШ президенти сайловида ғолиб чиққан Дональд Трампни қўллагани учун ёқишга киришди. CNN хабарига кўра, жамоатчилик норозилигига компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими вице-президенти Мэттью ЛиБреттоннинг чиқиши сабаб бўлди.

«Обама маъмурияти бизнинг сўровларимизга гунг ва соқов каби муносабатда эди. Энди янги сайланган президент Трамп билан биз тўғри йўлда бўламиз», — деганди у. Кейинроқ New Balance вакиллари «тўғри йўналиш» дейилганда Трампнинг Транстинч океани ҳамкорлиги бўйича позицияси назарда тутилганини айтишди.

Республикачи Трамп 9 ноябрь куни президентлик сайловида ғолиб бўлгани эълон қилинди. Шундан сўнг мамлакатнинг йирик шаҳарларида сайлов якунларидан норози бўлган кишилар норозилик намойишлари ўтказа бошлади. Нью-Йоркда биринчи куни 3 ҳудудда норозилик митинглари бошланди, кейинчалик гуруҳлар бирлашди, полициячилар 16 кишини қўлга олди. Калифорниянинг Окленд шаҳрида ҳам оммавий норозиликлар давом этди. Бу ерда одамлар ўт қўя бошлашди ва шундай хитоблар қилишди: «У бизнинг президент эмас!», «Бу кўчаларми? Бу бизнинг кўчалар!»

New Balance — Америкадаги спорт либослари ва буюмлари ишлаб чиқарувчи бренд бўлиб, унинг фирмалари асосан оёқ кийимлари ва  аксессуарлар тайёрлайди. Компанияга 1906 йилда Уильям Ж. Ралли асос солган.

Politico: Трамп АҚШни Транстинч океани ҳамкорлигидан олиб чиқади