Германиянинг Volkswagen компанияси расман янгиланган Golf хэтчбекини намойиш этди. Моделга 1,5 литрли 4 цилиндрли двигатель, бутунлай янги рақамли приборлар панели, сенсор тугмачали мультимедиа тизими ҳамда ҳаракатлар билан бошқариш имконига эга бўлди. Ҳаракатлар билан бошқариш имконияти илк бора е Golf R Touch концептида намойиш этилган эди. 

Айтиш жоизки, Golf  оиласининг дизайнида бирозгина ўзгаришлар амалга оширилган. Унинг бамперлари ва бош ёритқич чироқлари шакли ўзгарган. Орқа чироқлари эса барча тўпламларда бир хил, диодли бўлади. 

Моделга 150 от кучига тенг TSI моторлар қатори ўрнатилади. Ундаги цилиндрларнинг ярми (2таси) кам юкланишларда ишламайди. Бундан ташқари, агрегатнинг эконамунаси, 130 от кучига эга BlueMotion мотори ҳам ишлаб чиқилган. Бу мотор, автомобиль пастга ҳаракатланаётганда ўчади ва ҳайдовчи газ педалини босмагунча ишга тушмайди. VW шу билан ҳар 100 кмда бир литр ёқилғини тежаш имконини беради. 

GTI русумига ўрнатилган 2,0 литрли моторнинг қуввати 230 от кучига етказилган.  Performance тўпламига эса 245 от кучига эга двигатель ўрнатилади. Шу билан бирга, кейинчалик барча олти диапазонли DSG узатмалар қутисини алмаштирувчи, етти босқичли автоматик трансмиссия ишлаб чиқилди.

«Гольф»га 12,3 дюймли, 1440×540 пиксель ўлчамли экран, смартфонларни симсиз қувватлагич, Wi-Fi ҳамда янги мультимедиа тизимлари ўрнатилади. Бошланғич тўплами ҳаракатлар билан бошқариш имконига ҳам эга бўлади. Масалан, кафтни ўнг-чапга силкитиш билан меню саҳифаларини ўзгартириш ёки радиостанцияларни созлаш мумкин. 

Модель эҳтимолий ЙТҲда йўловчиларни аввалроқ ҳимоя қилиш тизимини қўллашда ҳам турдош автомобиллар орасида биринчи бўлди. Ҳалокат хавфи пайдо бўлганда, дераза ва томидаги люки ёпилади, электроника хавфсизлик ёстиқчаларига ҳаво юборишга шайланади, камарлар тортилади. Янги «Гольф»нинг яна бир қатор тизимлари такомиллаштирилган.

VW Golf Европа бозорида келаси йил апрелидан сотувга чиқарилади. Моделнинг саккизинчи авлоди 2019 йилда пайдо бўлади.