Аргентина терма жамоасининг Бразилиядан учралган мағлубияти мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлди. 

Маҳаллий матбуот берган хабарларга кўра, мухлислар бунинг учун жамоа сардори Лионель Мессини айблашмоқда. Мухлислар агар жамоа бош мураббийи Эдгардо Бауса кейинчалик ҳам унинг дўстларини термага чақиришда давом этса, Мессининг терма жамоадан кетишини талаб қилиб чиқишган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Месси айнан мана шу каби танқидлар ва Америка Кубоги финалида учралган мағлубиятдан кейин терма жамоадан кетишга қарор қилганди. Кўп ўтмай янги бош мураббий уни термага қайтишга кўндирганди.

Месси Бразилиядан учралган мағлубиятдан хафа: Биз расво вазиятга тушиб қолдик