АҚШ вице-президенти Жо Байден мамлакатнинг янги сайланган вице-президенти Майкл Пенс билан учрашди, деб хабар қилмоқда Оқ уй матбуот хизмати.

Таъкидланишича, бир неча йиллардан бери дўст бўлган сиёсатчилар Конгрессдаги фаолиятларини ёдга олишган. Шундан сўнг, Байден Пенсга вице-президентнинг мажбуриятлари ҳақида маълумот бериб, ўзи шуғулланиб келган асосий муаммоларга тўхталган. Улар орасида НАТО ва Шарқий Европа масалалари бор.

Байден, шунингдек, ваколатларини топширишда ҳар қандай кўмак беришга тайёрлигини айтган.