Бўйдоқлар куни муносабати билан Alibaba интернет-дўкони томонидан ўтказиладиган чегирмалар кунининг илк 5 дақиқасида умумий харидлар сони 1 млрд долларни ташкил қилди, деб ёзмоқда “Интерфакс”.

Хитой компанияси ушбу маросимга эътиборни кучайтириш мақсадида очилиш маросимига актриса Скарлетт Йоханссон, футболчилардан Дэвид Бекҳэм ва Томас Мюллер, баскетболчи Коби Брайант ҳамда One Republic рок-гуруҳини таклиф қилган.

Фото: Twitter/victoriabeckham

Кўплаб таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Alibaba’нинг Бўйдоқлар кунидаги чегирмаси Американинг “қора жума” ҳамда “кибердушанба”сини ортда қолдиради.