Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, Анқара террорчиларни АҚШга топшираётгани каби, Вашингтон ҳам Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга топшириши керак. У Қатарнинг Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берган. 

У АҚШга "Гуленнинг айбини тасдиқловчи 85 қути маълумотлар юборилган"ини айтар экан, Вашингтон ҳам ўз вақтида Усома бин Лодинни ўлдиришда суд қарорига асослангани ёки йўқлигига қизиққан. 

"Биз АҚШга, улар сўраган террорчиларни берамиз, аммо улар, афсуски, бундай қилишмайди. Гулен ҳамон Америка ҳимоясида. Улар эса, бизга суд қарори кераклигини айтишмоқда. Нима, бин Лодинни ўлдиришганида суд қарори бормиди?" – деган турк етакчиси. 

"Улар бин Лодинни овлаш учун бошқа бир мамлакатга боришди, тўғрими? Нима учун? Чунки, у террорчи эди", - деган Эрдўған. Унинг қўшимча қилишича, "Туркия АҚШнинг жиноятчиларни топшириш борасидаги ўнта сўровининг деярли барчасини ижро этган".

"Бизлар стратегик ҳамкорлармиз. Унга мувофиқ, сиз террорчини топширишни сўрасангиз, биз бу сўровни амалга оширишимиз керак. Биз сўзимизда тураяпмиз. Гулен ташкилоти аъзолари эса, доимо Америкага, ғарб давлатларига бориб-келишади. Уларни ҳеч ким бизга топшираётгани йўқ. Бу нотўғри", - деган Туркия президенти.