Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги Германиянинг консуллигига "Толибон" ҳаракати жангариларининг ҳужуми қайтарилди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.  

"Мозори-Шарифдаги Германия консуллигига ҳужум қайтарилди. Биз Афғонистон ва "Қатъий кўмак" операцияси жасур кучларига уларнинг вазиятга аралашуви учун миннатдормиз", деб айтилди Германия ташқи ишлар вазирлигининг твиттердаги хабарида.

Бироқ вазирлик немис димломатлари орасида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар бўлгани ҳақида ҳеч нарса маълум қилмаган. 

Аввалроқ Германия консуллиги ёнида жанглар бораётгани маълум қилинганди. Шунингдек, тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар борлиги маълум қилинган.