Ҳиндистоннинг «Керала Бластерс» жамоаси мухлислари Ҳиндистон суперлигаси доирасидаги ўйинга Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Зайнидин Зидан юзи тасвирланган ниқоблар таққан ҳолда келишади.

Испаниядаги Marca нашрининг ёзишича, «Керала Бластерс»нинг 35 минг мухлиси италиялик собиқ ҳимоячи Марко Матерацци бошқарувидаги «Ченай Титанс» жамоасига қарши ўйинда Зидан ниқобларида ўтиришга қарор қилишган.

Нашрнинг ёзишича, шу тариқа  «Керала» мухлислари 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида, Италия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида рўй берган воқеани ёдга олишмоқчи.

Ўшанда Зидан Матераццига бош билан зарба бериб, уни қулатган ва қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Бир неча йиллар ўтиб, Матерацци ўшанда француз футболчисининг жиғига атайлаб текканини тан олганди.

Шу йилнинг июлида Марко Матерацци ҳодиса тафсилотларини баён қилди. Унинг тан олишича, Матерацци унинг синглиси исмини айтиб ҳақоратлаганидан кейин Зидан унга ҳамла қилганди.