Канаданинг нефть қазиб олувчи компанияси бўлмиш Genoil ва «Грознефть» Россияда нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлаш борасида 50 миллиард долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Genoil маълумотларига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, Genoil компанияси Чеченистондаги лойиҳага 15 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган.

«Биз Россиядан нимадир сотиб олишни истамаймиз, биз инвестиция билан келганмиз», —деб компания вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Шу боис Россия иқтисодиёт тараққиёти вазирлигининг маълум қилишича, бу борада ҳеч қандай ҳужжат қабул қилишмаган.