АҚШ давлат котиби Жон Керри Антарктикага ташриф буюрди. Бу ҳақида Associated Press хабар берди. 

Маълум бўлишича, Керри мазкур жанубий қутбни зиёрат қилган энг юқори мартабали расмий шахс бўлди. 

Тажрибали учувчи бўлган давлат котиби парвознинг аксарият қисмини учувчилар кабинасида улар билан суҳбатлашиб ўтказди. 

Шунингдек Керрининг Мак-Мердо станциясига ташрифи кутилмоқда, у ердан АҚШнинг Жанубий қутбдаги илмий-тадқиқот институтига йўл олади.

Давлат котиби "Антарктикадаги иқлим ўзгариши қандай таъсир кўрсатаётганини яхшироқ тушуниш учун" илмий ходимлар билан учрашишни режалаштирган.