Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековни республика бош вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.

"Қирғизистон республикаси президент Сооронбай Жээнбековни республика бош вазирлигига тайинлади", — дейилган хабарда.

Қирғизистон парламентининг янгиланган коалицияси 3 ноябрь куни собиқ бош вазир Жээнбеков номзодини ҳукумат раҳбарлиги учун илгари сурганди. Мамлакат конституциясига кўра чоршанба куни Жээнбеков ўз дастурини, тузилмаси ва ҳукумат таркибини тақдим этди ва бу таклиф кўпчилик томонидан маъқулланди. Янги таркиб деярли ўзгаришларсиз, деярли барча вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолишган.

Бош вазир ўринбосари Гульмира Кудайбердиева Қирғизистон таълим ва фан вазири этиб тайинланди, унинг ўрнини эса «Қирғизистон» партияси депутати Чолпон Султанбекова эгаллади. Қирғизистон ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев ўрнини Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксилкоррупцион хизматининг эндиликда собиқ раҳбари Улан Исроилов эгаллади.