Нидерландия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси марҳум Йохан Кройфни Барселона шаҳар маъмурияти спортдаги хизматлари учун олтин медал билан мукофотлади.

Эслатиб ўтамиз, Кройф шу йилнинг 24 мартида 69 ёшида саратон касаллигидан сўнг вафот этганди.

Ушбу афсонавий футболчи ўз фаолиятини «Аякс» ва «Барселона» жамоаларига бағишлаган. У футболчи сифатида 8 марта Нидерландия чемпиони, 1 марта Испания чемпиони бўлган. Нидерландия терма жамоаси сафида 1974 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини, 1976 йилда эса Европа биринчилигининг бронза медалини қўлга киритган.