Америкадаги ультраўнг ташкилот бўлмиш Ку-клукс-клан (ККК) Трамп президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан Шимолий Каролинада парад ўтказмоқчи. Бу ҳақда The Independent хабар берган.

"Ғалаба марши" "Ку-клукс-кланнинг содиқ оқ рицарлари" гуруҳи томонидан 3 декабрь куни Пелем шаҳри ҳудудида ўтказилади. Аниқ жой номи келтирилмаган.

Бундан олдинроқ ККК таъсиридаги нашрлардан бири мақоласида Трамп қўллаб-қувватланган мақола чоп этилганди. Аммо Трампнинг сайловолди штабидагилар "нафратнинг исталган кўриниши"ни қоралашлари ҳақида айтиб, мақола муаллифи Трампни қўллаб-қувватлаётган миллионлаб америкаликларнинг қарашларини ифодаламаслигини иддао этишганди.