Оксфорд университети олимлари LipNet — 93,4 фоизгача аниқлик билан лаблар орқали ўқишга қодир компьютер дастурини яратишди. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар беради.

Дастур одамлар лаблар ҳаракати орқали узун сўзларни яхшироқ аниқлай олишини тасдиқлайдиган тадқиқот натижаларига асосланган. Шу сабабли ҳар бир сўзни алоҳида аниқлаш ўрнига, алгоритм тўлиқ гапни таҳлил қилади, кейин эса ҳар бир сўзни очиб кўрсатиш учун чуқур ўзлаштириш усулларидан фойдаланади, 

Чуқур ўзлаштириш — кўп даражали асаб тармоқларидан фойдаланишни тақдим этувчи турли машина таълими. Асаб тармоқлари инсоннинг таълим жараёнини рағбатлантирувчи математик моделларни ўз ичига олади.