Лос-Анжелесда Дональд Трампга қарши норозилик намойишлари давомида 185 киши ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда CNN.

Маълум қилинишича, намойиш оммавий тартибсизликларга, полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган. Ҳибсга олинганларнинг бир қисми комендантлик соатини бузган балоғатга етмаган ёшлар бўлган. Бундан аввалги кун бир неча юз норозилар шаҳарнинг энг гавжум йўлларидан бирини тўсиб қўйгандилар.   

Оклендда ҳам Трампга қарши минглаб намойишчилар тартибсизликлар уюштирдилар. Бу ерда ҳибсга олишлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Аввалроқ Портленддаги тартибсизликларда 26 киши ҳибсга олингани маълум қилинганди.